Ассалому алайкум! Ҳурматли "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати, мен яқинда халқ тили билан "илгир" дейиладиган одамлар ҳақида эшитиб қолдим. Дугонам бориб келибди, ҳеч нарса билмаганим учун унга бирор суз айтолмадим. Айтишича одамларни тозалар экан, касал бўлганлар, болалар тузалиб кетаркан. Соч, сим, ип каби нарсалар оларкан. Бу шунчаки кўзбойлаш дек нарсами? Улар ҳақида бирор жойда ёзилганми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! "Улар ҳақида бирор жойда ёзилганми?" деб савол беришдан олдин "Излаш хизмати"дан фойдалансангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки бу каби саволларга олдин Устозимиз(раҳимаҳуллоҳ) жавоб берганлар. Қолаверса сайтимизнинг қоидасига мувофиқ савол беришдан олдин "Излаш хизмати"дан фойдаланиб, жавоб топилмаса, кейин савол беришни таъкидлаб ўтган эдик. Валлоҳу аълам!
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=19346.0
http://savollar.islom.uz/savol/18296
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=13064.0
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33566.0