Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касб ҳақида

23:23 / 16.07.2013 | Musulmonbek | 2210
Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Мен Кореада пул топиш максадида келганман. Кечалари савдо қиламан. Лекин савдо бозорда эмас балким Кореа ошхоналарига кириб овкат еювчиларга ширинлик сотаман. Ширинликлари шакар ва гуруч унидан килинганлиги учун ҳалол нарса. Кегин буларнинг ошхоналарида ҳам савдо қилиш одатлари ҳам бор кечкурунлари. Нафакат ширинлик балки гул, музкаймок, сакич, ананас сотувчилари ҳам келиб ошхонага келган мижозларга нарса сотиб кетишади. Мен шу ширинлик сотиб фойда кураман. Даромадим яхши. Лекин бир нозик жойи борки базида (ростини айтсам куп холда) корейсларга илтимос, қилиб сотаман ширинликни. Базида уйлаб турсам тиланчиликка ҳам ухшаб кетади. Хафа буб кетган вактларим ҳам буган. Куп холда клиентларга ёкмай ҳам кетаман (паст назар билан карашади). “Бу ишни ночорлар қилишади. Сен бу ишинг билан давлатинг обрусини тушуряпсан” дейишади бази корейслар. Лекин менга энг мухими худонинг розилигидир. Одамларга яхши кайфият улашиб, кулдириб, базида кушик айтиб бериб ширинлик сотган вактим ҳам буп туради. Хушмуомала билан муомала қилиб ширинлик сотаман. Яхши даромад келтираётгани учун чидаётгандим. Лекин юрагимни бир томонида бу иш тўғри эмас деган тўйгу сира тинчлик бермаяпти. Шу ишимни давом эттирсам дин оклайдими? Худо мандан рози бўладими ? Мен илми камни дуо килинг

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бошқа иш бўлмаса, бйлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat