Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ҳақида

18:26 / 29.04.2016 | ibn Abbos | 2686

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Русулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Муслим ривоят қилган ҳадисларида намознинг охирги қаъдасида «Аъузу биллаҳи мин азаби жаҳаннам ва мин азабил-қабри ва мин фитнатил-маҳя вал-мамаат ва мин фитнатил-масийҳид-дажжаал» дуосини ўқишлик айтилган. Мазкур дуо фақат нафл намозларининг охирги қаъдасида ўқиладими ёки фарз ва витр намозларига ҳам тегишлими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ олиб бораётган хайрли ишларингизга ҳамрох бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нафлда ҳам, фарзларда ҳам ўқилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодатларни турлича бажарганлар. Буни танаввуъ дейилади. Бунга сабаб инсон бир хилда сура, бир хилда амал, бир хилда дуо қилаверса, инсонга кўникма ҳосил бўлиб, қалб бошқа тарафда бўлса ҳам аъзолар ўз-ўзидан бажарадиган бўлиб, хушуъ-хузуъ йўқолади. Шунинг учун бир умр биргина дуо билан чегараланмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бошқа дуоларни ҳам ўрганиб, ўқишга ҳаракат қилишимиз керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat