Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуонинг таржимаси

19:04 / 10.05.2016 | Khurshid | 4051

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, илтимос ушбу дуони таржимасини ёзиб юборинг, ташаккур. «Аллоҳумма ажирна минаннар».


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Фурқон” сурасида марҳамат қилади: 65. Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг биздан жаҳаннам азобини бургин, албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. 66. Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир», дейдиганлардир. Мўминлар иймонларига, амалларига, кечаси бедор бўлиб намоз ўқиб сажда қилишларига ишониб қолмайдилар. Роҳманнинг суюкли бандалари доимо, ҳар лаҳзада Ундан жаҳаннам азобидан сақлашни сўраб илтижо қилиб турадилар. Чунки улар: «...албатта, жаҳаннам азоби доимийдир. Албатта, у энг ёмон қароргоҳ ва турар жойдир», дейдиганлардир». Улар жаҳаннам нима эканини жуда яхши тушунадиган ва бутун вужудлари билан чуқур ҳис этадиган кишилардир. Бу ҳислари уларни доимо ўша жаҳаннам азобига дучор этадиган ишларни қилмасликка ва доимо Аллоҳдан жаҳаннам азобини узоқ қилишни илтижо ила сўраб туришга ундайди. Бу маънони Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари ва суннатларида ҳам яққол кўрамиз. У зоти бобаракот доимо бу нарсадан Аллоҳнинг Ўзидан паноҳ сўрардилар. Ҳадиси шарифлардан бирида эса, мўминларга шом намозидан кейин «Аллоҳумма ажирна минан-нар», яъни, эй бор Худоё, мени жаҳаннам оташидан асрагин, деб етти марта айтишни ўргатганлар.(“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat