Ассалому алайкум! Бир дўстимнинг айтишича эркаклар тeскари, аёллар эса юқорига қараб ухлаб бўлмас экан. Шу гап ростми?
Ва алайкум ассалом! Бу гап рост эмас. Осмонга қараб ухлаш жоиз, ўнг тарафни босиб ухлаш суннат, чап тарафни босиб ётиш тиббий тарафдан соғликка фойдали ҳисобланади. Юзтубан бўлиб ётиш шайтоний ётиш ҳисобланади. Бу ҳукм эркак ва аёлга баробардир. Валлоҳу аълам!