Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

17:47 / 31.05.2016 | Muhriddin | 2472

Ассалому алайкум! Узтозлар, тоғам касалликлари учун ўтириб намоз ўқийдилар.Мен уларга иктидо қилиб намоз ўқисам бўладими. Тоғамларни ҳақларига дуо қилсангизлар. Аллоҳ таоло илмларингизни янада зиёда қилсин. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Эркак киши аёлга ёки ёш болага, таҳоратли узрлига, қори уммийга, кийимли яланғочга, имо қилмайдиган имо қиладиганга, фарз ўқувчи нафл ўқувчига ва бир фарзни ўқувчи бошқа фарзни ўқувчига иқтидо қилмайди. Бу жумлада баъзи намозхонларнинг баъзиларга иқтидо қилиши мумкин эмаслиги ҳақида сўз кетмоқда. 1. Эркак киши аёл кишига иқтидо қилмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ва салафи солиҳнинг даврларидан ҳозиргача бу шаклдаги иқтидо бўлмаган. Аёл кишининг эркакка имом бўлиши хаёлга ҳам келмаган масаладир. 2. Эркак киши ёш болага иқтидо қилмайди. Бунинг далили Абдурраззоқ Ибн Аббосдан қилган қуйидаги ривоятдир:

رَوَاهُ عَبْدُ الرَّزَّاقِ مِنْ حَدِيثِ ابْنِ عَبَّاسٍ مَرْفُوعًا:  لَا يَؤُمُّ الْغُلَامُ حَتَّى يَحْتَلِمَ

«Fулом то эҳтилом бўлмагунича имом бўлмайди». Баъзи уламолар: «Балоғатга етган шахс ёш болага таровеҳда иқтидо қилса бўлади», деганлар. 3. Таҳоратли узрлига иқтидо қилмайди. Чунки пешоби доим оқиб турадиган каби узрли шахс ҳақиқатда бетаҳорат ҳолда намоз ўқийди. Фақатгина ноиложликдан у бетаҳорат эмас, дея ҳукм қилинган. 4. Қори уммийга иқтидо қилмайди. Чунки қори Қуръон қироатини яхши билади. Уммий эса ўқимаган, саводсиз одамдир. 5. Кийимли яланғочга иқтидо қилмайди. Чунки кийимли одамнинг ҳоли кийимсизникидан кучлидир. 6. Имо қилмайдиган имо қиладиганга иқтидо қилмайди. Чунки имо қилмайдиганнинг ҳоли имо қиладиганнинг ҳолидан кучлидир. 7. Фарз ўқувчи нафл ўқувчига иқтидо қилмайди. Чунки фарз ўқувчининг ҳоли нафл ўқувчининг ҳолидан кучлидир. 8. Бир фарзни ўқувчи бошқа фарзни ўқувчига иқтидо қилмайди. Чунки иқтидо ниятга боғланган такбири таҳримада шерик бўлиш ва бадан амалларининг бир-бирига мувофиқ бўлишидир. Бу ҳолда эса ният ҳар хил бўлади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat