Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Калпеса

17:43 / 31.05.2016 | Muhriddin | 3174

Ассалому алайкум! Устозлар, тоғам ошпазлар. Бир куни шўрва пишириб, одамларга сузиб берибдилар. Кейин қарасалар шўрванинг ичида калпеса(калтакесак) бор экан. У бутун эримаган ҳолда турганини кейин билиб қолибдилар. Дархол шўрвани ичидан калпесани олиб ташлаб, шўрвани қолганини одамларга бермай тўкиб ташлабдилар. Бунинг ҳукми қандай? Шўрва ҳалол эдими ёки ҳаром бўлганмиди? Бу ҳолатда тоғам гуноҳкор бўлмадиларми? Шунга ойдинлик киритиб берсангизлар. Жавобингизни умидворлик билан кутамиз. Катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шўрва ҳалол эди. Оқар қони йўқ ҳайвонлар пашша, чигиртка ва капалак каби ҳайвонлардир. Улар сувдан бошқа таом, сирка каби нарсаларга тушиб қолса ҳам уларни нажосат қилмайди. عَنْ سَلْمَانَ: قَالَ لَهُ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم: يَا سَلْمَانُ، كُلُّ طَعَامٍ وَشَرَابٍ وَقَعَتْ فِيهِ دَابَّةٌ لَيْسَ لَهَا دَمٌ سَائِلٌ فَمَاتَتْ فِيهِ فَهُوَ حَلَالٌ أَكْلُهُ وَشُرْبُهُ وَوُضُوؤُهُ . رَوَاهُ الدَّارَقُطْنِيُّ Салмондан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Салмон! Ҳар бир таом ёки шаробга қони йўқ жонзот тушиб, унда ўлиб қолса, уни ейиш, ичиш, (улар тушиб қолган сувдан) таҳорат қилиш ҳалолдир», дедилар». Имом Дора Қутний ривоят қилган.("Кифоя" китобидан). Калтакесак қони йўқ жонзотлар қаторига киради. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/368-ta-oratga-oid-savol-zhavoblar  

Топ рейтинг www.uz Openstat