Закот

Abdumalik сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен йилнинг бошида шифо талаб, шу билан бирга молиявий аҳволи оғир дўстимга закот бергандим. Закотни мен оборотимдаги пулдан 40/1 ни ҳисоблаб берган эдим.  Ҳозир оборотдаги пулларни қўлимга олдим ва яна бир марта қўлимдаги пулдан закот берсам зиён қилмайдими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом!

“Кейинги йил учун закот” деб беришингиз мумкин. Кейинги йилга маблағингиз кўпайиб қолса, кўпайган миқдорни ўзидан ҳам берасиз. Валлоҳу аълам!