Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рўза қазоси ҳақида

12:23 / 26.06.2016 | Saidiy80 | 3212

Ассалому алайкум!

Шу кунлардаги рўза ҳақидаги қуйидаги савлол-жавоблар юзасидан бир масалани яхши тушунмадим:
<ол>
<ли>Савол:Ассалому алайкум! Кечаси чарчаганим туфайли, саҳарликка 20 дақиқага кеч қолиб турдим. Яъни 3:40да. Шундай ҳолатларда, “бир пиёла сув билан оғизни ёпса” бўлади деб эшитгандим ва шундай қилдим. Саволим, шундай қилса рўза бузилмайдими? Қазоси тутилмайдими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:Агар ухлашдан олдин, эртанги кун учун рўза тутишга ният қилган бўлса, бунда рўза бузилиб, қазосини ҳам каффоратини ҳам тутиш вожиб бўлади. Ният қилмаган бўлса, қазо вожиб бўлиб, каффорат вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

2. Савол: Ассалому алайкум! Бугун рўза тутгани тургандим, соат 4-25 экан 0,5литр сув ичиб, ният қилиб рўза тутиб олдим. Бу ишим маъқулми?

Жавоб: Саҳарлик вақти чиққанидан кейин еб-ичиш, ўша куннинг рўзасини қазо қилиб тутиб беришни вожиб қилади. Яъни ўша кунги рўза дуруст бўлмай, кейин қазосини тутиб берилади. Валлоҳу аълам!

3. Савол: Ассалому алайкум! Устозлар, мен бугун рўза тутолмай ухлаб қолибман. Кўтарма рўза тутай десам ошқозонимни озгина маззаси йўқ. Шунинг учун рамазон ойидан кейин 1 кун қазо рўзамни тутсам бўладими? Ёки 60 кунми? Мен 60 кун рўза тута олмайман.

Жавоб: Аллоҳга таваккал қилганингизда эди. 60 кун тутмайсиз.

Менинг саволим, кейинги 2 ҳолатда нима учун каффорат вожиб бўлмайди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кечасидан ният қилиб олмагани учун. Баъзида кишилар саҳарликка туролмай қолишини эътиборга олиб, рўзани ният қилиб ётадилар. Шундай ҳолатда саҳарлик вақти ўтиб кетганидан кейин уйғониб бирор нарса еб-ичиб қўйса, рўзани қасддан бузган бўлади. Саҳарлик тугамасидан олдин еб-ичса, ниятини янгилаб олаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat