Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Далолат қилувчи

08:58 / 13.07.2016 | Бахтиёр | 2246

Ассалому алайкум! Инсоннинг жамият учун фойдали ишларни қилишга молиявий томондан имконияти йўқ бўлса, шу ишни бирор танишига айтиб, унга бажартирса, шу инсонга ҳам ажр савоб бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ  رضي الله عنه قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي أُبْدِعَ بِي فَاحْمِلْنِي، قَالَ: لَا أَجِدُ مَا أَحْمِلُكَ عَلَيْهِ وَلَكِنِ ائْتِ فُلَانًا فَلَعَلَّهُ أَنْ يَحْمِلَكَ، فَأَتَاهُ فَحَمَلَهُ، فَأَتَى النَّبِىَّ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَأَخْبَرَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَاللهُ تَعَالَى أَعْلَمُ 

Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:«Эй Аллоҳнинг Расули! Йўлим кесилди, мени миндиринг», деди.«Менда сени миндирадиган нарса йўқ. Лекин фалончининг олдига бор. Эҳтимол, у сени миндирар», дедилар.Бас, унинг олдига борди. У унга мингани нарса берди. Бас, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, хабарни айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар. Аллоҳ таоло билгувчироқдир.

Шарҳ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан улов сўраган саҳобийнинг исмлари Уқба ибн Амр розияллоҳу анҳу экан. Бу ҳадиси шариф яхшилик бобида катта қоидадир. Ким бир яхшиликка далолат қилиб, одамларни ўша ишга тарғиб этса, ўргатса, ўша яхшиликни қилган қанча савоб олса, унга далолат этган ҳам шунча савоб олар экан. Уламо аҳли «Устозлар, муршидлар, уламо ва муаллифлар бу борада пешқадам кишилардир. Улардан таълим ва маълумот олганлар қилган яхшиликлари учун қанча савоб олсалар, улар ҳам шунча савоб оладилар», деганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat