Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар Ислом дини 100 фоиз мантиққа асосланмаган дин эканини биламиз. Бир одам билан шу мавзуда гаплашиб колганимизда, у одам мантиққа асосланган деган фикрда экан. У кишига тушунтиришим учун исботловчи ҳадислардан далил ёки ҳужжатларни бера оласизларми? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ислом, мантиқ ва фалсафа каби фанлар устига қурилмаган. Аммо оят ва ҳадисларни тушинтиришда уламоларимиз мантиқ ва фалсафа фанларидан фойдаланишади. Валлоҳу аълам!