Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саф

09:16 / 10.08.2016 | alisher | 3791

Ассалому алайкум! Ҳозир масжидларда одамлар сафга қарамай қўйишди. Саф тўғрисида маруза эштганидим, шунчалигам сафга эътиборсиз бўламизми? Устозлар, агар такрорий савол бeраётган бўсам узр. Намозга такбир туширилгандан кeйин оёқларимизни бир тeкис қиламиз, лекин eлкаримиз ҳар хил бўлиб кeтди. Мисол ўнг тарафимдаги одам олдинга чиқиб кeтса, чап тарафимдаги орқароқ туриб олади. Мен қайси бирига қарашим керак?



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : (أَقِيمُوا الصُّفُوفَ ، وَحَاذُوا بَيْنَ الْمَنَاكِبِ ، وَسُدُّوا الْخَلَلَ ، وَلِينُوا بِأَيْدِي إِخْوَانِكُمْ ، وَلَا تَذَرُوا فُرُجَاتٍ لِلشَّيْطَانِ ، وَمَنْ وَصَلَ صَفًّا وَصَلَهُ اللَّهُ ، وَمَنْ قَطَعَ صَفًّا قَطَعَهُ اللَّهُ) رواه أبو داود

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сафларни тўғриланглар, елкаларингизни баробар қилинглар, очиқ жойни тўлдиринглар(охирги сафда ёлғиз одам қолиб, шерик бўлиши учун олдинги сафдан бирортангизни орқага тортса) биродарларингиз қўлида юмшоқ бўлинглар. Шайтонга очиқ жой қолдирманглар. Ким сафни уласа, Аллоҳ уни(яхшиликлар, барокатлар)га улайди ва ким сафни узса, Аллоҳ уни(яхшиликлар, барокатлар)дан узади” дедилар" деган. 
Абу Довуд ривояти.

عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رضي الله عنه قَالَ : خَرَجَ عَلَيْنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ : (أَلَا تَصُفُّونَ كَمَا تَصُفُّ الْمَلَائِكَةُ عِنْدَ رَبِّهَا ؟) فَقُلْنَا : يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تَصُفُّ الْمَلَائِكَةُ عِنْدَ رَبِّهَا ؟ قَالَ : (يُتِمُّونَ الصُّفُوفَ الْأُوَلَ وَيَتَرَاصُّونَ فِي الصَّفِّ) رواه مسلم 

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам(хужраи саодатдан) олдимизга чиқиб келиб : “Фаришталар роббиси ҳузурида саф тортгандек саф тортмайсизларми” дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули улар роббиси ҳузурида қандай саф тортадилар” дедик. “Аввалги сафларни тўлдирадилар ва жипс турадилар” дедилар". 
Муслим ривояти.

 عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : (أَتِمُّوا الصَّفَّ الْمُقَدَّمَ ثُمَّ الَّذِي يَلِيهِ ، فَمَا كَانَ مِنْ نَقْصٍ فَلْيَكُنْ فِي الصَّفِّ الْمُؤَخَّرِرواه أبو داود والنسائي 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Аввалги сафни тўлдиринглар, сўнг ундан кейингисини саф тўлмай қолса, охирги сафда бўлсин”дедилар". 
Абу Довуд ривояти.

عن النعمان بن بشير يقول : " أقبل رسول الله صلى الله عليه وسلم على الناس بوجهه فقال : أقيموا صفوفكم ثلاثا والله لتقيمن صفوفكم أو ليخالفن الله بين قلوبكم قال : فرأيت الرجل يلزق منكبه بمنكب صاحبه وركبته بركبة صاحبه وكعبه بكعبه " .رواه أبو داود 

Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзланиб, уч бор : “Сафларингизни тўғриланглар” дедилар ва : “Аллоҳга қасамки, сафларингизни тўғри тутасизлар ёки Аллоҳ қалбларингизни бир бирингизга тескари қилиб қўяди” дедилар. Шундан кейин киши елкасини шеригининг елкасига, тиззасини шеригининг тиззасига, ошиғини шеригининг ошиғига ёпиштирганини кўрдим". 
Абу Довуд ривояти.
Уламоларимиз “Киши елкасини шеригининг елкасига, тиззасини шеригининг тиззасига, ошиғини шеригининг ошиғига ёпиштириш”дан ўша аъзолар шеригининг аъзолари баробарида туришини тушинганлар ва саҳобаи киромлар замоналаридан бери шунга амал қилганлар. Акс ҳолда жуда хунук кўриниш ҳосил бўлади. Ҳозирги кундаги оёқлар учини ёки товонларини баробар қилиш ҳам тўғри бўлмайди. Балки ҳамманинг ошиқлари баробар бўлиши керак. Чунки оёқлар ҳам кишининг қоматига қараб катта-кичик бўлади. Оёғи кичик одам катта одамнинг ёнида туриб, оёқлари учини тенглаштирса, кичик одам олдига чиқиб кетиб қолади. Товонлар тенглаштирганда эса, катта одам олдига чиқиб кетади. Бу нарса турли мамлакатдан келган катта ва кичик одамлар бир сафда турганларида яққол кўриниб қолади.
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ : “Сафда елкани елкага, қадамни қадамга ёпиштириш боби” – деб бир боб тайин қилганлар. Унинг шарҳида Ҳофиз ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳ : “Бундан мурод сафни текис қилиш ҳамда очиқ жойни қолдирмасликда муболаға қилиш” деган. “Файзул борий” китобининг соҳиби Анвар шох Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ : “Тўрт фуқаҳолар наздларида ҳам бу бобдан мурод, “Учинчи киши сиғадиган даражада очиқ жойни қолдирмасликдир. “Шарҳи виқоя” китобида : Икки оёғининг орасини тўрт бармоқ миқдорича кенг қилади. Бу шофеъийлар наздида олинган қавлдир. Бошқа қавлда бир қарич дейилган(баъзи уламоларимиз бундан мурод оёғини бир бирига ёпиштириб олмасдан орасини очишдир деганлар). Мен айтаманки, солиҳ салафларимиз наздларида жамоат ҳолатдаги билан ёлғиз ҳолатдаги намоз ўқишда “жамоатда ўқиганларида ёлғиз ўқиганидан кўра қадамларнинг орасини кенгроқ қилар эдилар – деган нарсани топа олмадим. Бу масалани ғойри муқоллид(бемазҳаб)лар ихтиро қилдилар. Бу ихтироларига ҳадисдаги “илзоқ” яъни ёпиштириш сўзини далил қилдилар. Уларнинг ишлари ажойиб, чунки араб тилида “Бо” ҳарфи ёпиштириш учун келади дейилган. Сўнг унга мисол қилиб, “марорту би Зайдин” яъни “ўтдим Зайднинг ёнидан” деган. Шу ердаги “Бо” ўтишлик бошқаларни ёнидан бўлмай, фақат Зайднинг ёнидан бўлганини билдирмоқда. Энди улар Зайдни ёнидан ўтишдан, Зайдга ёпишиб ўтганини тушунадиларми ёки бошқа маъно тушунадиларми? Қолаверса, ишлар саҳоблар ва улардан кейинги барча уламоларнинг таомулига ҳам боғлиқдир. Кўп масалаларда лафзга қарамай қандай амал қилганларига ҳам қаралади. Улар эса шу вақтгача оёқларини шеригининг оёқларига ёпиштириб турмаганлар” деганлар”. (Файзул Борий).
Саҳобалар, тобеъинлар, мужтаҳидлар ва фуқаҳолар қилмаган ҳозирги кунда ихтиро қилинган оёқларни оёқларга ёпиштириб туришни узоқ муддатлардан бери амалдан қолган суннат, унга амал қилиш суннатни тирилтириш ва унга 100та шаҳиднинг савобини беришни умид қилиш, жумла солиҳ-салафларни “суннатни тарк қилиб келганлар” деб даво қилиш илм, фаҳм ва диёнат аҳлидан йироқ нарсадир.

Имом сафнинг ўртасида туради

عن أبي هريرة مرفوعاً: "وسطوا الإمام وسدوا الخلل". رواه أبو داود

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфуъ(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан деб) ривоят қилинади: 
"Имомни ўртада қилинглар ва очиқ жойларни тўлдиринглар". Абу Довуд ривояти.

السنة أن يتوسط الإمام الصف ، فيقف مقابلاً منتصف الصف ، فتبدأ الصفوف من خلف الإمام لا من يمين المسجد ولا من يساره كما يفعل البعض ، بل من خلف الإمام ، ثم يكمل الصف على اليمين واليسار معاً محافظة على السنة في توسط الإمام 

Имом сафнинг ўртасида туриши суннатдир. Сафнинг тенг ярмидан имомнинг ортидан саф терилади. Масжиднинг ўнг ёки чап тарафидан эмас. Баъзиларнинг : Саф имомни ўнг тарафидан, сўнг чап тарафидан – деган гаплари нотўғридир. Имом ўртада бўлган ҳолатда имомнинг ўнг ва чап тарафи биргаликда тенг тўлдириб борилади. Иқтидо қилувчи бир киши бўлса, имомнинг ёни, ўнг тарафида, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлларига биноан баробарида, икки шогирдларининг қавлларига биноан иқтидо қилувчининг бармоқ учлари имомнинг товони баробарида туради. Имомдан ташқари иқтидо қилувчилар икки киши бўлсалар имомнинг ўнг ва чап тарафларида туриши жоиз. Лекин макруҳи танзиҳий бўлади. Агар иқтидо қилувчилар иккитадан кўп бўлса, имомдан орқада турадилар. Ёнига туриб олсалар макруҳи таҳримийга қўл урган бўладилар. Шундан келиб чиқиб, агар имом ва бир муқтадий намоз ўқиётган бўлсалар, яна бир ёки ундан кўп одам келиб сафга қўшилмоқчи бўлса, ёки имом олдига бир саф юриш керак бўлади, ёки ёлғиз муқтадий бир саф орқага ўтиши керак бўлади. Аввалги сафда очиқ жой бўлса, иккинчи сафдагилар уни тўлдирмаган бўлсалар, янги келган киши орқа сафдагиларни олдини кесиб ўтиб, бўш жойни тўлдириши жоиз. Бу билан у ҳадисдаги “Намоз ўқувчининг олдидан ўтган” ҳисобланмайди. Ҳадисда : “Ким очиқ жойни тўлдирса, унинг гуноҳи кечирилади” дейилган. “Қуня” китобида : “Бир киши орқа сафда туриб, у билан аввалги сафлар орасида бўш жой бўлса, янги кирган киши сафларни тўлдириш учун, унинг олдидан ўтиши жоиз. Чунки орқада турган ўз ҳурматини билмади, унинг олдидан ўтувчи гуноҳкор бўлмайди” дейилган.

Аёл ва ёш болаларнинг сафдаги ўрни

Сафда аввало эркаклар, сўнг ёш болалар, кейин аёллар турадилар. Ёш болалар биттадан кўп бўлса, катталар сафида туриши макруҳдир. Битта бўлса, катталар сафининг чеккасида туриши жоиз. Аммо ёш болалар катталар сафининг орасида турса ҳам, намоз бузилмайди. Ёш боланинг орқасида балоғатга етган кишининг сафда туриши макруҳдир. Аввалги сафда жой бўлсада, биттадан кўп бўлган ёш болаларни орқада алоҳида бир саф қилинади. Аёллар эса, жамоатдагиларга маҳрам бўлсада, тўлиқ орқа сафда туришлари шарт. Сафдаги ёки имом бўлган эркакларнинг ёнида туришлари, эркаклар намозини бузади.

Устуннинг икки тарафида саф тортиш

Намозда масжид ичидаги устунлар саф орасига тушиб қолса, макруҳ эмас. Устуннинг икки ёнидаги сафлар, узун бўлмасада алоҳида-алоҳида саф бўлиб қолаверади. Сафнинг ўртасига устун тўғри келиб қолиши, орага бирор нарса қўйилган кабидир. Бу иқтидонинг дурустлигини ман қилмайди, кароҳиятни ҳам вожиб қилмайди. Саф уланиши учун устунни олд тарафига бирор киши туриб олса, лекин устун сабабидан сафдан бироз чиқиб қолса жоиз эмас. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафни текис қилишга қаттиқ эътибор берганлари учун.

Жойнинг тор бўлгани учун имомнинг икки ёнида туриш

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُمَرَ رضي الله عنهما أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : (أَقِيمُوا الصُّفُوفَ ، وَحَاذُوا بَيْنَ الْمَنَاكِبِ ، وَسُدُّوا الْخَلَلَ ، وَلِينُوا بِأَيْدِي إِخْوَانِكُمْ ، وَلَا تَذَرُوا فُرُجَاتٍ لِلشَّيْطَانِ ، وَمَنْ وَصَلَ صَفًّا وَصَلَهُ اللَّهُ ، وَمَنْ قَطَعَ صَفًّا قَطَعَهُ اللَّهُ) رواه أبو داود

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сафларни тўғриланглар, елкаларингизни баробар қилинглар, очиқ жойни тўлдиринглар(охирги сафда ёлғиз одам қолиб, шерик бўлиши учун олдинги сафдан бирортангизни орқага тортса) биродарларингиз қўлида юмшоқ бўлинглар. Шайтонга очиқ жой қолдирманглар. Ким сафни уласа, Аллоҳ уни(яхшиликлар, барокатлар)га улайди ва ким сафни узса, Аллоҳ уни(яхшиликлар, барокатлар)дан узади” дедилар" деган. 
Абу Довуд ривояти.
Ушбу ҳадисга биноан сафлар орасида очиқ жой қолдирмаслик керак. Кўпчилик имкон бўла туриб бунга бепарво бўладилар. Ҳеч имкони бўлмаса, имом ортиқ олдинга чиқмай, имқтидо қилувчиларнинг бармоқ учлари имомнинг товони баробарида бўлсин. Мабодо имом иқтидо қилувчидан бўйи паст бўлиб, саждага борганида имомдан ўтиб кетса ҳам зарари йўқ. Чунки эътибор оёқларгадир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat