Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу тўғрими?

06:15 / 23.08.2016 | Xojiakbar | 2391

Ассалому алайкум! Устозлар, кўпчилик айтиши бўйича Яжуж Мажужни қаeрдалиги топилган эмиш. Бу гапга ислом қандай қарайди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Каҳф” сураси 94-оятида марҳаммат қилади : قَالُوا يَا ذَا الْقَرْنَيْنِ إِنَّ يَأْجُوجَ وَمَأْجُوجَ مُفْسِدُونَ فِي الْأَرْضِ فَهَلْ نَجْعَلُ لَكَ خَرْجًا عَلَى أَن تَجْعَلَ بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ سَدًّا۝ Улар: «Эй Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилувчилардир. Сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар. Ўша икки тоғ орасидаги бирон гапни англамайдиган қавм Зулқарнайнга Яъжуж ва Маъжуждан шикоят этдилар. Уларнинг ер юзидаги бузғунчиликларидан арз қилдилар. «Улар: «Эй Зулқарнайн, албатта, Яъжуж ва Маъжуж ер юзида бузғунчилик қилувчилардир...» Яъжуж ва Маъжуж ҳақида ҳам жуда кўп гаплар бор. Бу ҳам тахминий гаплардан иборатдир. Биз эса ўз одатимизча, Қуръони Каримдаги маълумотлар билан кифояланамиз. Шуниси хайрли. «Сенга харож берсак, биз билан уларнинг орасида тўсиқ қилиб берурмисан?» – дедилар». Мазкур қавм Зулқарнайндан, «Агар харож тўплаб берсак, ўша Яъжуж ва Маъжужлар билан бизнинг орамизга тўсиқ қуриб берасанми?» – деб сўрадилар. Шу билан уларнинг ҳужумларидан, бузғунчиликларидан қутулмоқчи бўлдилар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Биз шу маълумотни биламиз, у тоғни қаердалигини Аллоҳ таолонинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat