Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жаноза намозида аёллар

21:23 / 31.08.2016 | Yulduz | 3620

Ассалому алайкум! «Жаноза намозида аёллар» саволимга  «Саволни бошига қайси китобдан иқтибос келтирганингизни ҳам ёзиб жўнатинг» дeган жавобни олдим. Бу масжидда бўлди. Жумъа намозига масжидга чиққандим. Жумъа намози тугаб, 3-4 минут ўтиб, имом жаноза намозини ўқиди. Жумъага кeлган ҳамма  аёллар ҳам 4 та такбир билан жаноза намозини ўқишди.
1-Аёллар ҳам жаноза намозини ўқишадими?
2-Яна шундай вазият булиб қолса нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўқишади. Мабодо аёллардан бошқа жаноза ўқувчи бўлмаса, зиммаларига жаноза намозини ўқиш фарз бўлади. Ҳаттоки эркаклар билан ёнма-ён туриб жаноза ўқишлари ҳам жоиз. Бошқа фарз намозларида ёнма-ён туриб бир имомга иқтидо қилиб ўқишса, иккисининг ҳам намози бузилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat