Сафардаги намоз

СаволларМавзу: ИбодатларСафардаги намоз
Saidiy80 сўради 1 йил аввал

Ассалому алайкум! Бизнинг мазҳабда бир киши бошқа бир жойда ўн беш кун ва ундан ортиқ турмоқни ният қилса намозни тўлиқ ўқиб, ундан оз турмоқни ният қилса қаср ўқийди дейилган. 15 кун деганда 15-куни ҳам тўлиқ бўлиши керакми? Масалан, 15-куни эрталаб у шаҳардан чиқиб, ўз ватанига қайтадиган бўлса намозларни қаср қилиб ўқийдими ёки тўлиқми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 йил аввал

Ва алайкум ассалом!

Муқим бўлиши учун 15 кеча ва кундуз бўлиши шарт. Сиз айтган ҳолатда муқим бўлмайди. Валлоҳу аълам!