Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб

08:43 / 17.09.2016 | Muhriddin | 3039

Ассалому алайкум! Устозлар, шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг барча китобларида «Муаллиф рухсатисиз нусха кўчиришнинг барча турлари, иқтибос олиш ва сотиш шаръан ҳаром, қонунан ман этилади» деб ёзилган экан. Мен шайх Ҳазратларини «Бахтиёр оила» китобларидан, «Боланинг қулоғига азон ва такбир» мавзусини, Россиядаги акамга юбормоқчиман. Чунки улар шу ҳақидаги мавзуни мендан сизлардан сўраб беришимни айтдилар. Акамнинг саволлари: Чақалоқни туғилганида, неча кунлигида қулоғига азон ва такбир айтилади? Бизда эса шайх Ҳазратларининг «Бахтиёр оила» китоблари бор. Мен сизларга бу саволни сўрамоқчи эдим, китобда бор учун китобдагини телефонга ёзиб юбормоқчи эдим, шунга рухсат берасизларми? Мен китобни нашр қилиш, чоп қилиш хаёлимда йўқ Аллоҳдан қўрқаман, шайх Ҳазратларини жуда ҳурмат қилиб, устозим деб биламан ва ҳақларига хиёнат қилмайман. Устозлар рухсат берасизларми? Катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз кўчириб қийналиб ўтирманг.

БОЛАНИНГ ҚУЛОҒИГА АЗОН ВА ТАКБИР АЙТИШ

Янги туғилган боланинг қулоғига азон ва такбир айтиш ота‑онанинг бурчи, боланинг ҳаққидир. Азон илоҳий мадҳия экани барчага маълум. Бу ишнинг фазли қанчалар улуғлигини ҳамма яхши билади. Азон айтилган жойда барака бўлади, азон айтилган жойдан шайтон қочади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги туғилган болаларнинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтганлар ва умматларига шундай қилишни тавсия қилганлар. Янги туғилган боланинг қулоғига азону такбир айтишда гўзал рамз ва маъно бор. Унда, бу бола янги туғилди, ҳали қулоғига ҳеч қандай овоз киргани йўқ. Унинг қулоғига дастлаб кирадиган овоз «Аллоҳу Ак-бар!» бўлсин, илоҳий мадҳия бўлсин, токи бу бола доимо яхши овозларни, улуғ сўзларни эшитиб юрсин, деган орзу-умид бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ўзлари болаларнинг қулоғига азон айтганлар.

عَنْ أَبِي رَافِعٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم أَذَّنَ بِالصَّلَاةِ فِي أُذُنِ الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ حِينَ وَلَدَتْهُ فَاطِمَةُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фотима розияллоҳу анҳо Ҳасан ибн Алини туққанида унинг қулоғига намознинг азонини айтаётганларини кўрдим». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Ушбу ҳадиси шарифга биноан, янги туғилган фарзанднинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтмоқ мандубдир. Янги туғилган боланинг қулоғига кирган биринчи нарса Аллоҳнинг зикри бўлиши қандай ҳам яхши. Албатта, бу улуғ нарсанинг ўзига яраша баракаси бўлади. Бундан ташқари, боланинг қулоғига азон ва иқома айтишнинг яна бир ҳикмати бор.

عَنْ حُسَيْنٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: مَنْ وُلِدَ لَهُ وَلَدٌ أَذَّنَ فِي أُذُنِهِ الْيُمْنَى، وَأَقَامَ فِي أُذُنِهِ اليُسْرَى، لَمْ تُضُرُّهُ أُمُّ الصِّبْيَانِ. رَوَاهُ أَبُو يَعْلَى

Ҳусайндан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг боласи туғилса-ю, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқома айтса, унга Умму Сибён зарар етказа олмас», – дедилар». Абу Яъло ривоят қилган. «Умму Сибён» болаларга зиён етказадиган жин тоифасидир. Унинг қиладиган иши гўдакларга зарар етказишдан иборат. Аммо боланинг қулоғига азон ва такбир айтиб қўйилса, мазкур жин болага зарар етказа ол-май қолади. Бунинг устига, азон ва такбир боланинг қалбига, бутун вужу-дига яхши таъсир қилишидан умидворлик ҳам бор.

БОЛАНИНГ ТАНГЛАЙИНИ КЎТАРИШ

Янги туғилган боланинг танглайини кўтариш ҳам ота‑онанинг бурчи ва болаларнинг ҳаққидир. Кўпчилик саҳобалар ўзларининг янги туғилган фарзандларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб борар эдилар. Ул зот алайҳиссалом ёш болаларни кўрсалар, жуда хурсанд бўлар эди-лар. Уларга исм қўйиш билан бирга, танглайларини кўтариб ҳам қўяр эдилар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يُؤْتَى بِالصِّبْيَانِ فَيُحَنِّكُهُمْ وَيُبَرِّكُ عَلَيْهِمْ. رَوَاهُ أَحْمَدُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гўдаклар келтирилар эди. Бас, у зот уларнинг танглайларини кўтарар ва уларга барака ти-лаб, дуо қилар эдилар». Аҳмад ривоят қилган. Ёш боланинг танглайини кўтариш – катта одам бир нарсани олдин ўзи чайнаб туриб, боланинг оғзига қўли билан солиб, танглайига теккизиб қўйишидир. Бу нарса мева бўлгани афзалдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам деярли доимо болаларнинг танглайини хурмо билан кўтарганлар. Бу ҳам яхши ният аломати бўлиб, бу ишни аҳли солиҳ, фазий-латли кишилар қилишлари марғубдир. Баъзида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари болаларни олдириб келиб, танглайини кўтариб қўйган ҳолатлари ҳам бўлган. Бунга Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоят мисолдир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Анас, онангнинг олдига бориб: «Ўғлингнинг киндигини кесганингдан кейин унга ҳеч нарса татитмай туриб, менга юбор», – дедилар», дегин» – дедилар. У(онам) болани икки қўлимга қўйди. Мен уни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтириб қўйдим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва-саллам: «Менга учта Ажва хурмоси келтир», – дедилар. Мен келтирдим. У зот уларнинг данагини олиб ташлаб, оғизларига солиб, чайнадилар ва боланинг оғзини очиб, солдилар, бола тамшана бошлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ансорий-да, хурмони яхши кўради!» – дедилар. Сўнгра: «Онангга бориб, «Аллоҳ сенга бундан барака берсин ва уни яхши ҳамда тақводор қилсин», – деб айт», – дедилар». Аҳли солиҳ, дуогўй кишиларнинг янги туғилган болаларнинг танглайини кўтаришлари ва улар учун дуо қилишлари, айниқса, барака тилаб, дуои хайрлар қилишлари жуда ҳам яхши ишдир. Барча ота‑оналар бунга катта эътибор бермоқлари керак. Боланинг танглайини кўтаришда ҳам гўзал рамз ва маъно бор: Бола янги туғилди. Ҳали унинг томоғидан турли озуқалар ўтгани йўқ. Унинг оғзига кирадиган ва танглайига тегадиган биринчи нарса, тақводор, ибодатли ва дуогўй одам томонидан тақдим қилинадиган ширин ва ҳалол-пок озуқа бўлсин. Токи бу бола умри бўйи ширин ва ҳалол-пок озуқаларни тановул қилиб юрсин, тақводор, ибодатли бўлсин. (“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat