Ассалому алайкум! Бир манбада азондан сўнг ўқиладиган дуони ёдлаган эдим. Нотуғри ёдладиммикан, дeган шубҳам бор. 《Аллоҳума робба ҳазиҳид даватит, таимати вас солатил, қоимати ати, Муҳаммаданил васийлата вал фазийлата ваб ашу мақомам Маҳмудан Алазий Ва’адтаҳ》 Саволим шуки, бу дуони тўғри ёдлаганманми? Агар нотўғри бўлса тўғрисини ёзиб бeрсангизлар?
Ва алайкум ассалом! عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитганидан кейин «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит-тааммати вас-солатил қоимати аати Муҳаммадан ал-васийлата вал фазийлата вабъасҳу мақоман маҳмудан аллазии ваъадтаҳу», деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлур», дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!