Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аввалги одамларнинг бўйлари

18:33 / 13.10.2016 | Iskandar | 3723

Ассалому алайкум!  Кўп жойларда домлалардан эшитаман. Олдин одамларнинг бўйлари булутга етган дейишади. Бунга далиллар борми? Агар шундай бўлса улар қачон яшашган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Булутга етадиган даражада бўлгани ҳақида маълумот йўқ. حَدَّثَنِي عَبْدُ اللهِ بْنُ مُحَمَّدٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، عَنْ مَعْمَرٍ، عَنْ هَمَّامٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «خَلَقَ اللهُ آدَمَ وَطُولُهُ سِتُّونَ ذِرَاعًا، ثُمَّ قَالَ: اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ مِنَ الْمَلَائِكَةِ، فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، تَحِيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ. فَقَالَ: السَّلَامُ عَلَيْكُمْ. فَقَالُوا: السَّلَامُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ. فَزَادُوهُ: وَرَحْمَةُ اللهِ. فَكُلُّ مَنْ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ عَلَى صُورَةِ آدَمَ، فَلَمْ يَزَلِ الْخَلْقُ يَنْقُصُ حَتَّى الْآنَ». طرفه: 6227 - تحفة: 14702 - 160/4 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Аллоҳ Одамни яратди. Бўйи олтмиш зироъ эди. Сўнгра унга: «Бор, анави фаришталарга салом бер ва сен билан нима деб саломлашишларини эшитиб олки, (бу) сенинг ва зурриётингнинг саломлашуви бўлади», деди. У «Ассалааму алайкум», деди. Шунда улар: «Ассалааму ъалайка ва роҳматуллооҳ» деб, бунга «ва роҳматуллооҳ»ни қўшимча қилишди. Жаннатга кирадиган ҳар ким Одам суратида бўлади. Яратилмишлар ҳозиргача кичрайиб келади». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). قال الحافظ ابن حجر في فتح الباري 6/367  : أي أن كل قرن يكون نشأته في الطول أقصر من القرن الذي قبله ، فانتهى تناقص الطول إلى هذه الأمة واستقر الأمر على ذلك  أ.هـ Ибн Ҳажар Асқолоний “Фатҳул Борий” китобида : (Одам алайҳиссаломдан бери) Ҳар бир аср аҳли ўзидан аввалги аср аҳлидан қисқаришда давом этган. Қисқариш бу умматга келиб тўхтаган ва иш шу ҳолда қарор топган” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat