Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломий ойлар

17:24 / 13.10.2016 | Husanboy | 7557

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, излаш хизматидан ва ислом.уз сайитидан исломий ойларни топиб ўқиб чиқдим. Исломий ойлар ҳижрий-қамарий дeб ёзилган ва 12 ой кўрсатилган. Шудан биринчиси Муҳаррам ойи дeб ёзилган. Мeн шу ойни январ ойи дeб ўйлабман. Савол-жавобларни ўқиётиб Муҳаррам ойи бу йил 2-октябрдан дeйилибди. Аллох насиб этса Ашуро рўзасини тутиши ният қилаётгандим. Сайтдан исломий ойларни ўқиб била оламан, аммо қайси пайитда киришини билмайман. Саводсизлигим учун узр, сизлардан илтимос шу исломий ойларни батафсил ўрганишим учун бирорта китобми ёки сайитни айтиб юборсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тушунганингиз каби ҳижрий-қамарий ой Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан юритила бошлаган сана, ҳижрий сана дейилади. Қамарий дейилишига сабаб, уни ойга қараб кунлари белгиланади. Ой гоҳида 30, гоҳида 29 кун бўлгани учун шамсий, яъни қуёшга қараб белгиланадиган кундан 11 кун камроқ бўлади. Шунинг учун маълум бир мавсумга белгиланмайди. Ҳижрий йилнинг бошланиши мелодий йилнинг турли ойларига тўғри келади. Исломий ойлар ҳижрий-қамарий бўлиб, улар қуйидагилар: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. Рабиъул аввал; 4. Рабиъус соний; 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний; 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11.  Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat