Муаллиф Topic: Саволни учириш тугрими?  (Ўқилган 4274 мартта)

0 Фойдаланувчилар ва 1 Меҳмон ушбу мавзуни кузатмоқда.

Turgun_

  • Хабарлар: 15
  • Баҳо: +0/-0
Саволни учириш тугрими?
« тарих:: Феврал 02, 2013, 04:08:35 pm »
Ассалому алайкум хурматли шайх Хазратлари! Мен сизни замонанинг забардаст олими сифатида жуда хурмат киламан! Бирор хафта олдин сайтда бир инсоннинг(афсус ники ёдимда колмабди)" Оллох каерда?" деган саволлар туркуми бор эди. У киши  илмий далиллар келтириб сиздан жавоб кутаётган эди.Очиги,мен далиллар келтириб у кишининг гаплари нотугри эканини исботлайсиз деб кутгандим. Таасуфлар булсинким бунинг урнига у одамнинг саволини учириб ташлашибди... Сиздек олим илмий бахсдан хеч качон кочмаслигингизга имоним комил булгани учун бу ишни ёрдамчиларингиз сиздан берухсат килган деган фикрга келдим. Саволда шахсан мен одоб доирасидан ташкарига чикадиган ёки сиёсий тус бериб фитна содир киладиган хеч нарса курмаганим учун саволнинг учириб ташланиши мени хайрон колдирди. Узи одоб билан берилган саволларни учириб ташлаш тугрими? Уша инсон хам илмий далиллар келтирганди,жавоб берасизми?


admin

  • Меҳмон
Саволни учириш тугрими?
« Жавоб #1 тарих:: Феврал 06, 2013, 01:53:27 am »
Сайтга аъзо бўлишда бир қанча шартлар келтириб ўтилган. Берилган саволлар, шу шартлар доирасидан ташқарига чиқадиган бўлса, ўчириб ташланади. Агар бу ҳолат такрорланса, фойдаланувчининг ўзи ҳам ўчириб ташланади.
Аслида, савол сўрашликда бир нарса қасд қилинади, у ҳам бўлса билмаган нарсасига жавоб топишликдир. Сиз айтиб ўтган фойдаланувчи берилган саволга қониқмасдан, тортишув йўлига ўтди. Ундай экан, савол сўраб нима қилар эди. Ахир жавобини билар экан,у? Сиз айтаётган одоб шуми?
Сайтда тортишувчилар, ихтилофчилар учун ўрин йўқ. Балки бу сайтда одамларнинг манфаатини кўзлаган ҳолда Аллоҳ учун хизмат кўрсатилади.
Агар жавоб қониқарли бўлмаган бўлса, бошқа турли формларга кириб, уларнинг формда аъзо бўлишлари, иштирок этишлари ва савол беришлари учун қўйилган шартлар билан танишиб чиқсангиз, саволни нима сабабдан ўчириб ташланганлигини тушуниб етасиз.