Муаллиф Topic: УМРА  (Ўқилган 5553 мартта)

0 Фойдаланувчилар ва 1 Меҳмон ушбу мавзуни кузатмоқда.

Хожи акбар

  • Хабарлар: 49
  • Баҳо: +1/-0
УМРА
« тарих:: Fevral 06, 2013, 06:22:06 pm »
Ассаламу алайкум мухтарам шайх хазратлари!
Худо хохласа умра сафарига  чикиш тараддудидамиз.
Хадис ва хаёт китобида, сайтда хам  бу саволга жавоб  топа олмадим, шунинг учун  Сизга савол билан мурожат килмокдаман. Саволим нотугри  булса  узр.
Умра  килаётган киши  барча амалларни килиб булиб, соч олдириб эхромдан чикгандан  кейин,  ватанга кетгунча колган  бошка  кунлари харамга келганда  оддий  кийимларида,  Каъбани тавоф килиб, сунг намоз, курон укиб,  дуолар килиб харамда ибодатда  булса  буладими?- ёки тавоб килгандан кейин Сафо ва Марвада саъй хам қилиши керакми?
Максад   кунларни асосан харамда утказиш.
Жавобингиз учун олдиндан рахмат. 


Шайх Муҳаммад Содиқ

  • Шайх хазратлари
  • Хабарлар: 19243
  • Баҳо: +441/-0
    • www.islom.uz
УМРА
« Жавоб #1 тарих:: Fevral 10, 2013, 12:05:30 am »
- Сафо ва Марвада саъй қилиш фақат ҳаж ва умрада бўлади. Бошқа вақтда тавоф етарли бўлади. Четдан келганлар учун нафл намоздан кўра тавоф афзал бўлади. Кўпроқ тавоф қилиш керак.