Муаллиф Topic: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мерож кечаси Аллоҳни кўрганларми?  (Ўқилган 10320 мартта)

0 Фойдаланувчилар ва 1 Меҳмон ушбу мавзуни кузатмоқда.

Mirzojon_77

  • Хабарлар: 5
  • Баҳо: +0/-0
Аҳмад Лутфий Қозончининг "Саодат асри қиссалари-2" асарида қуйидаги сўзга жумлага дуч келдим: Иқтибос келтираман
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша кеча Аллоҳ таолонинг жамолини тўйиб-тўйиб кўриб олганлари ҳам аниқ."
 лекин бир китобда қуйидагига ҳам дуч келдим. Иқтибос келтираман:
"Масруқ ривоят қилади: «Оишанинг ҳузурида суяниб ўтирган эдим. У менга, (Оиша розияллоҳу анҳо – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суюкли аёли) айтдики: «Эй Оишанинг отаси, ким уч нарсани даъво қилса, Аллоҳга катта бўҳтон тўқибди». Мен: «Улар қайсилар?», – дедим. У айтдики: «Ким Муҳаммад алайҳиссалом Роббисини кўрди, деб даъво қилса, Аллоҳга катта туҳмат қилган бўлади», – деди. Мен суяниб турган жойимда ўтириб олиб дедим: «Эй уммул мўминин, менга қаранг, мени шошилтирманг, Аллоҳ азза ва жалла бундай деб айтмаганми: «Дарвоқе, (Муҳаммад алайҳиссалом Жаброил фариштани ўзининг аслий суратида) иккинчи бор (жаннат) четидаги Нилуфар олдида кўрди» (Ан-нажм, 13-14). Оиша розияллоҳу анҳо унга деди: «Мен бу ҳақда Расул алайҳиссаломдан энг биринчи сўраганман. У киши: «У Жаброилдир. Мен уни ҳақиқий қиёфасида фақат икки марта кўрганман. Бир сафар уни уфқда, ер ва осмон орасини эгаллаб турган ҳолда кўрдим». Оиша онамиз: «Аллоҳ таоло бундай деганини билмайсанми: «Кўзлар унга ета олмас. У кўзларга етар! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) огоҳ зотдир» (Анъом, 103).
Қайси бирига ишонай? Ёки таржимада хато бор эканми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


Шайх Муҳаммад Содиқ

  • Шайх хазратлари
  • Хабарлар: 19243
  • Баҳо: +441/-0
    • www.islom.uz
- Бу масалада икки хил гап бор. Баъзилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони меърожда пешонадаги кўзлари билан кўрганлар, дейдилар. Бошқалар, жумладан Оиша онамиз розияллоҳу анҳо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони меърожда қалб кўзлари билан кўрганлар, дейдилар.