Муаллиф Topic: Рухсат берасизми?  (Ўқилган 3640 мартта)

0 Фойдаланувчилар ва 1 Меҳмон ушбу мавзуни кузатмоқда.

Шердор АбдулГозий

  • Хабарлар: 7
  • Баҳо: +0/-0
Рухсат берасизми?
« тарих:: Март 07, 2013, 02:40:15 pm »
Ассалому алайкум, шайх хазратлари ва ушбу веб-сайт маъмурлари.

Мен купинча www.islom.uz порталининг хар кайси булимларини планшет ускуна оркали кириб укийман. Хозирда хаммани яхши хабари булганидек, компьютер браузерлари учун мослаштирилган веб-сайтларни планшет ускунада укиш доим кийинчилик тугдиради. Масалан, шу savollar.islom.uz сайтини планшет браузерида очсам сахифадаги линкларни босишда (планшетда сахифа линклари майда куринганлиги учун) анча кийналаман.

Уз касбимга ва кизикишимга кура ушбу веб-сайтни планшетлар учун мос равишда форматлаб, умуман бошка форматда чикариб берадиган сайтни ишга туширишим учун сизлардан рухсат сурамокчиман. Сайт хакида озгина маълумот, килинадиган сайт HTML тегларини parse (саралаб олувчи) функцияга эга булган дастур куринишида булади. У узида хеч кандай маълумот сакламай, матнни узгартирмаган холда балки харфларини ва куриниш услубини планшетларга мос килиб укувчиларга етказиб беришни назарда тутади. Мен бу иш билан узимга ухшаган планшет ускунага эга сайт укувчиларига бегараз ёрдам бермокчиман. Кейинчалик худди шу воситачи сайтни Android телефонлари учун дастур куринишида ишлаб чикмокчи булсамчи? Сизлардан яна рухсат сурашим керак буладими? Мен муаллифлик хукукини бузмаган холда, сайтдаги маълумотлар матнини узгартирмаган холда укувчиларга телефон дастури ёки воситачи веб-сайт куринишида ишлаб чикмокчиман.

Олдиндан рахмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ

  • Шайх хазратлари
  • Хабарлар: 19243
  • Баҳо: +441/-0
    • www.islom.uz
Рухсат берасизми?
« Жавоб #1 тарих:: Март 09, 2013, 12:38:29 am »
- Саломат бўлинг! Биз маслаҳат қилиб кўрамиз. Сиз портал мудири билан алоқа боғланг.