Муаллиф Topic: Намозни тўлиқ адо этиш  (Ўқилган 4906 мартта)

0 Фойдаланувчилар ва 1 Меҳмон ушбу мавзуни кузатмоқда.

Ulugbek92

  • Хабарлар: 14
  • Баҳо: +0/-0
  • Gender: Male
Намозни тўлиқ адо этиш
« тарих:: Март 10, 2013, 03:30:09 am »
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх. Аллоҳдан яшира олмаймиз, бандасидан яшириб нима қиламиз. Шунинг учун тўғрисини айтаман. Мен намоз ўқишлик фарзига амал қилмаяпман, лекин ҳоҳлайман. Аллоҳим буни кўнглимга солаётганини ҳис қиляпман. Чунки Аллоҳдан бу нарсаларни, эзгўликни, намозни ва ҳолислик сари йўл кўрсатишини сўрагандим, кейин буларни Аллоҳ менинг қалбимга солганини сезяпман. Тушларимда ҳам охиратга тааллуқли воқеаларни, қиёматни ва унда Аллоҳ сақласин бенамоз бўлиб қолган одамларни, булар ичида ўзимни ҳам кўрдим. Ҳар хил ҳайқириқлар келарди. Ҳамма дахшатдан қотган эди. Бу дунёдаги ҳаёт тугашига соатча вақт қолганди назаримизда ва мана шу куни ердаги ҳаёт тугагунча (озгина вақт қолганди) савоб қилиб, намоз ўқиб тақводор бўлишликга ҳаракат қилиб қолгандик ва мен ҳам кунларим бенамоз, савобсиз ўтганликдан пушаймон, қаттиқ азиятда, умидсиз эдим. Лекин кеч эди. Худди ўнгимда бўлаётгандек бўлганди. Уйғониб кетгач Аллоҳимга шукрлар айтдим. Айнан Аллоҳдан ҳолислик сари йўл кўрсатишини ният қилган кунларимнинг бирида ушбу тушни эрталабда кўрдим. Бу бир белги ахир, Аллоҳнинг кўрсатган йўли эмасми?! Ўша кунга ҳам шукрлар айтаман. Ҳазрат Аллоҳимнинг бу туҳфасидан фойдаланиб вақтида мана шу яхши йўлга кириб кетишим керак, бунинг учун менга маслаҳатларингиздан берсангиз илтимос. Беш маҳал намозни тўкис ато этолмаслик шароитида нима қилишлик керак. Мен ҳозир Россиядаман ва ишим эрталаб 09:00 дан кечки пайт 20:00 гача, бу вақт оралиғида намоз ўқишга имкон бўлмаслиги мумкин. Чунки ишда ҳамма жойим ифлосланади ва яна шунга ўхшаш сабаблар. Кечиримли ва Раҳимли Аллоҳнинг буйруғи билан менга беш маҳал ичидаги қайси маҳалларда бундай шароитда неча маҳал иложи борича намоз ўқиш кераклигини айтинг, илтимос. Албатта Роббимиз Аллоҳ кечиримлидир.


Шайх Муҳаммад Содиқ

  • Шайх хазратлари
  • Хабарлар: 19243
  • Баҳо: +441/-0
    • www.islom.uz
Намозни тўлиқ адо этиш
« Жавоб #1 тарих:: Март 15, 2013, 08:01:23 pm »
- Сиз баҳона ахтармай, намоз ўқишни бошланг. Қирқ кун намозни тўлиқ ўқисангиз, кейин намоз ўқимасангиз тура олмайдиган бўлиб қоласиз, иншааллоҳ.