Муаллиф Topic: Болаларга бериладиган пул  (Ўқилган 3417 мартта)

0 Фойдаланувчилар ва 1 Меҳмон ушбу мавзуни кузатмоқда.

Муҳаммад Юсуф

  • Хабарлар: 164
  • Баҳо: +0/-0
  • Gender: Male
Болаларга бериладиган пул
« тарих:: Март 16, 2013, 04:09:58 pm »
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари.

Бизда болаларни пулини бераётганда, ҳар гал донасига минг сўмдан қайтариб 4-5 та латария қўшиб беради. Мажбурий, латария берманг деб бўлмайди, сўрамасдан пулини олиб қоладилар. Латариядан ютуқ чиқса - беради. Аммо латария ўйнаш мумкин эмаску.
Яна бир томони болаларни пулини берганда ҳар гал 20-30 минг сўм свет, газ каби тўловлар учун қайтариб қолганидан ташқари, болаларни пулини бераётганлари учун 5-10 минг сўм ўзларига олиб қоладилар (ёки сўрайди). Сабабини сўраб бўлмайди, узиб-юлиб бераётган шу пулларини ҳам бермай қўйишлари мумкин.
Саволим шуки, болаларни пулини бераётганда қўшиб берган латарияни ўчирган кишига баъзида 3-4 минг сўм ютуқ чиқиб қолар экан. Юқорида айтганимдек, болаларни пулини берувчи кишилар ўзлари учун ҳам 5-10 минг сўм олишади. Шунинг учун латарияни ўчириб, агар ютуқ чиқса, масалан 3 минг чиқса, улар ўзларига 5 минг сўраса, 2 минг ёнидан бериб  латариядан ютуққа чиқган 3 мингни уларни ҳисобига ўтказиб юборса бўладими?

Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ

  • Шайх хазратлари
  • Хабарлар: 19243
  • Баҳо: +441/-0
    • www.islom.uz
Болаларга бериладиган пул
« Жавоб #1 тарих:: Март 21, 2013, 02:29:40 am »
- Ундай муттаҳамларнинг устидан шикоят қилиш керак. Давлат гўдакларга ёрдам сифатида берган пулни олишлар ҳаромнинг устига ҳаромдир. Улар жазога тортилишлари керак.