Муаллиф Topic: Ташаккур ва ҳадис шарҳи  (Ўқилган 6696 мартта)

0 Фойдаланувчилар ва 1 Меҳмон ушбу мавзуни кузатмоқда.

ABDUQODIROVICH

  • Хабарлар: 38
  • Баҳо: +0/-0
  • Gender: Male
  • Alhamdulillah.LIIMR
Ташаккур ва ҳадис шарҳи
« тарих:: May 02, 2013, 05:49:07 pm »
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ассаламу Алайкум Устоз Муҳаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари.
Ман  2007 йили биродарлар чақириғи ва islom.uz хамда savollar.islom.uz (o'sha payt fatvolar.islom.uz эди эслашимча) ибодатга бел боғлагандим. Алҳамдулиллаҳ  ҳозир  ҳам ибодатдаман. Сайтдаги савол-жавобларни уқиб, хайратланиб,  йиғлаб,  кулиб  ҳам  қалб  ҳидоятга  яқинлашди. Аллоҳнинг марҳамати  билан   Алҳамдулиллаҳ. Qodirovich кейинчалик ABDUQODIROVICH лақаби  билан  сайтда  сизга  ўзим  учун, иймоним  учун саволлар бериб иймонимни  кучайтирдим, билмаганларимни билиб олдим, шу муддат давомида сайтдан  китобларингиздан  ва  Аҳли  сунна вал жамоа Ҳанафий мазхабига оид,  хамда  Сиз  савол  берувчиларга "бу яхши китоб" деган китобларни
уқидик.  Баъзида  билиб билмай ёки илмсизлик билан нотуғри, такрор ёки муаммоли   савол   берган  бўлсам  авф  қилишингизни  сўрайман.  Доимо қурқаманки,   нотўғри ёки   фитнага сабаб   бўладиган  савол  бериб қуйишликдан.  Шу  юзадан  кейинги берадиган саволларимизда камчилик ва хато  бўлса  аввалдан узр сўрамоқчиман ва доимо савол бериш одобларига амал  қиламан  ИншаАллоҳ. Алҳамдулиллаҳ  сиздек  устоз билан купчилик илмталаб  биродарлар  интернет оркали ҳам муомала қилмокдамиз, Аллоҳга Ўзи  билган  ададича  шукрлар булсин. Барча биродарлар қатори Аллоҳдан Сизга, Аҳлингизга ва якинларингизга Аллоҳнинг Раҳматини ва Марҳаматини
тилайман.  Ҳаммани  дуо  қилганингиз  қатори,  бизларни ҳам дуо қилиб қуйинг- қалбларимиз эзгу ниятларга тўла.

Аллоҳ йулидаги муҳаббат или шогирдингиз Отабек.

Жазак Аллоҳум Хойрон ва Афлахал Важ Устоз ва islom.uz портали барча ходимдлари.

Ижозатингиз билан навбатдаги саволим:

Устоз қуйидаги ҳадис тўғрими, яъни унга амал қилсак ёки уни ҳужжат деб ҳисобласак бўладими?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг баракали бўлган никоҳ маҳри оз
бўлгани»
(Оиша разияллоҳу анҳо ривояти. Имом Аҳмад 6/82, 145; Ибн Абу шайба 4/189; Ҳоким 2/178; Баззор «Кашфл астор» 2/158 (1417); Қузоъий «Муснадуш Шиҳоб» 1/105 (123); Хатиб «Музиҳ» 1/305, 306 («Дааиратул маъаарифил усмаанийя» нашрияти); Байҳақий «Сунан» 7/235; Абу Наъийм «Ҳиляҳ» 2/186, 6/257).


Шайх Муҳаммад Содиқ

  • Шайх хазратлари
  • Хабарлар: 19243
  • Баҳо: +441/-0
    • www.islom.uz
Ташаккур ва Хадис шархи
« Жавоб #1 тарих:: May 08, 2013, 12:44:46 am »
Ҳадис саҳиҳ, унга билганлар доимо амал қилиб келганлар ва қилмоқдалар.