Муаллиф Topic: Қайси хисоб тўғри?  (Ўқилган 8504 мартта)

0 Фойдаланувчилар ва 1 Меҳмон ушбу мавзуни кузатмоқда.

ЖАМОЛ71

  • Хабарлар: 1
  • Баҳо: +0/-0
Қайси хисоб тўғри?
« тарих:: Mart 01, 2014, 03:42:51 pm »
Ассалому алайкум Шайх Ҳазратлари, Аллоҳ умрингизга баракот берсин ва охиратингизни обод қилсин.
Мен 6-7 йил аввал бир танишимга катта пул микдорида қарз берган эдим (тўғрироғи ярмини ўзим берганман, ярмини ўзи ўзлаштириб олган, кейин билиб қолдим). Шундан кейин бир йил ўтгач қарзини 10 фоизини қайтарди. Орадан 3 йил ўтди қарздан дарак бўлмади, шунда мен уни олдимга таклиф этдим ва қарзлиги тўғрисида тилхат ёзиб беришини сўрадим ва шу тилхатга қарзни қайтариш муддатини ёздириб, шу муддатга бермаса қарзи 2 баробар бўлишлигини ўзига ёздирдим (тилхат ёзилишида хеч қандай куч ва зўравонлик ишлатилмаган, қарзни 2 баробар ёздиришимдан мақсад кўп пул олиш эмас, балки зора қарзини кўпайишини эшитиб ана шу вақтга пулимни қилиб берса деган эдим). Мана орадан яна 4 йил ўтди, шу вақт ичида бир марта уни топиб қаттиқ гаплар билан зўрға хаққимни 10 фоизидан хам камроқ миқдорда пул олдим (олдинги пайтларда исломга озгина эътиборсиз хам бўлган эканман, охирги вақтларда ибодатга ўзимни қаттиқ боғлаяпман иншаоллох аллохнинг ёрдами билан). Бугунги кунга келиб шу карзни кечишни ният қилдим, аллох ёлғончи қилмасин.
Савол
1. Қарзни кечаётганимда қарзни қайси миқдорини хособ қилишим керак ( берилганиними ёки 2 баробарлигиними, бу нарса фақат мен ўзим учун керак)?
2. Ўзимни хам хозирги вақтда анча миқдорда қарзларим хам бор, менга қарз кечиш тўғри келадими?
3. Қарзни 2 баробар қилиб берасан деб ёздирганим учун менга гунох бўладими?

Узоқ вақт вақтингизни олганим учун катта узр, Аллох охиратингизни обод қилсин.
Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ

  • Шайх хазратлари
  • Хабарлар: 19243
  • Баҳо: +441/-0
    • www.islom.uz
Қайси хисоб тўғри?
« Жавоб #1 тарих:: Aprel 21, 2014, 05:40:27 pm »
1. Берилганини.
2. Қарзни узиш керак. Кечиш масаласи қарзнинг эгасига боғлиқ.
3. Қўрқитиш ниятида бўлгани учун узр ҳисобланади.