Муаллиф Topic: Zakot  (Ўқилган 2900 мартта)

0 Фойдаланувчилар ва 1 Меҳмон ушбу мавзуни кузатмоқда.

Bhatiyor1977

  • Хабарлар: 1
  • Баҳо: +0/-0
Zakot
« тарих:: Август 31, 2009, 04:58:05 am »
Assalomu Allaykum!!! 
 Shayh Hazratlari  Mening  bir  odamda haqim bor.Haqimni  soray desam uning hozir sharoiti qiyin  berolmayabdi qarzini.Savolim shu ediki  shu haqimni ZAKOT evazida  kechib  uborsam  buladmi  yoki  ZAKOTGA o'maydimi bu?
 Sizga sogliq tilab oldinad tashakur bildiraman.


Шайх Муҳаммад Содиқ

  • Шайх хазратлари
  • Хабарлар: 19243
  • Баҳо: +441/-0
    • www.islom.uz
Zakot
« Жавоб #1 тарих:: Сентябр 09, 2009, 09:14:20 pm »
Қарзини тўлашдан ожиз бўлган қарздорнинг қарзини соқит қилиш  закотдан ҳисобланмайди. Агар қарздор закотга ҳақли кишилардан бўлса ҳам.
Бу ҳукм кўпчилик фуқоҳолар наздидаги ҳукмдир.
Ушбу мавзуга боғлиқ ҳолатлар:
1. Агар қарз берувчи закот бериш нияти билан қарздорга закотини берса, сўнгра қарздор закотни олгандан кейин, аввалдан келишиб олмасдан, қарз берувчига “Қарзимнинг вафоси учун олган қарзимни қайтариб беряпман” деб берса, бўлади.
2. Қарз берувчи закотни қарздорга бериб, уни қарзи эвазига беришни шарт қилса ёки икковлари қайтариб беришга келишиб олган бўлса, бундай закот бериш тўғри бўлмайди ва закот соқит бўлмайди. Бу кўпчилик фуқоҳоларнинг сўзидир.
3. Агар қарздор закот берувчига: “Менга закотингни бер, ана шунда мен қарзингни тўлайман” деса, у берса, қайтариб берган нарса закот ўрнига ўтади ва қабз қилган молик бўлади. Лекин шуни айтиб туриб, қарздор закотни қабз қилиб олгандан кейин қарзини бермаса ҳам бўлади.
4. Агар мол эгаси қарздорга “эй, фалончи зиммангдаги қарзингни бергин, кейин мен сенга шу нарсани закотдан қайтариб бераман деса, қарздор бир ердан пул топиб унга берса, қарзини узган бўлади. Лекин, қарз берувчи ҳалиги молни олгандан кейин қайтариб бермаса бўлади. Унга қайтариб бериш лозим эмас.