Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эр-хотин муносабатлари

05:33 / 06.03.2017 | ubaydullo | 6864

Ассалому алайкум! Саволим учун узр сўрайман! Хотин билан уйда чироқларни учирмай жинсий алоқа қилиш жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عن أبي هريرة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إذا أتى أحدُكم أهله فليستتر , فإنه إذا لم يستتر استحيت الملائكة فخرجت , فإذا كان بينهما ولد كان للشيطان فيه نصيب. رواه الطبراني في  المعجم الأوسط

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангиз аҳлига яқинлик қилганида тўсиниб олсин. Чунки тўсинмаса фаришталар ҳаё қилиб чиқиб кетишади. Агар ораларида фарзанд пайдо бўлса, унда шайтоннинг насибаси бўлади” дедилар. Табароний ривояти.

عن أبي أمامة رضي الله عنه قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : إذا أتى أحدكم أهله فليستر عليه وعلى أهله , ولا يتعريان تعري الحمير. رواه الطبراني

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангиз аҳлига яқинлик қилганида ўзини ва аёлининг устини ёпсин. Эшакнинг яланғоч бўлгани каби яланғоч бўлиб олишмасин” дедилар. Табароний ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat