Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даюс бўлмайдиларми?

1 йил аввал | Abrorali | 711

Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар, биламизки муқаддас динимизда аёлларнинг маҳрамсиз сафарга чиқишлари мумкин эмас. Ҳозирги кунларда иқтисодий аҳвол юзасидан кўплаб опа-сингилларимиз бошқа юртларда мeҳнат муҳожири бўлиб юрибдилар. Баъзилари маҳрамлари билан биргаликда бўлсалар баъзилари маҳрамсиз, лекин ибо-ҳаёларини пок сақлаган ҳолда мeҳнат қилмоқдалар. Саволим қуйидагича маҳрамсиз чиқиб ибо-ҳаёларини пок сақлаб юрган опа-сингилларимизга тeгишли бўлган эркаклар даюс ҳукмига тушиб қолмайдиларми? Мисол учун бирор бир аёлни отаси ва ака-укалари уйида қолиб бошқа юртда амакиси-тогаси бўлса ва у аёлдан хабардор бўлиб, борди-кeлди қилиб юрсалар. Шу аёлнинг отаси ва ака-укалари даюс ҳукмига тушиб қолмайдиларми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

У аёлнинг ҳолатига боғлиқ. Агар кетишда маҳрами билан кетса, қайтишда ҳам маҳрам билан қайтса, сафарда ёлғиз қолган ҳолатида шариатга мувофиқ кийиниб, ибодатларда бардавом бўлса, ёлғиз қолиб ишлагани учун даюс ҳисобланмайди. Акси бўлса даюс бўлади. Сиз айтганингиздек сафар давомида тоғаси ёки амакиси хабардор бўлиб турган бўлса, сафари жоиз ҳисобланиб, эркак қариндошлари даюс бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat