Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бани Исроил хусусида

14:36 / 11 июнь | Akmal | 747

Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, Бани Исроил халқи қай йўл билан яҳудий халқига айланган ва яҳудий сўзининг маъноси нима?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Исроил» Яъқуб алайҳиссаломнинг исмларидан биридир. Бани Исроил дегани «Исроилнинг фарзандлари», деган моънони билдиради. Мазкур номларнинг пайдо бўлиши қайси даврга бориб тақалиши борасида олимлар орасида турли хил фикрлар мавжуд. «Яҳудий» атамасининг келиб чиқиши. Бану Исроилнинг 12 қабиласига асос солган Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғиллари Яъқуб алайҳиссаломнинг тўртинчи ўғлининг исми «Яҳуда» бўлган ва шу исмга монанд равишда «яҳудий» атамаси шаклланган, дейилади. Мазкур қарашга қўшимча сифатида яҳудий илоҳиётчи олимларидан Элияҳу Эссас: «Бизларнинг ушбу ном билан аталишимизнинг моҳиятига эътибор қаратсак, унда чуқур бир маънони англаш мумкин. Унга кўра, Яратган билан ўзаро боғлиқлик ҳамда Унга шукроналик ётади. Чунки, ушбу сўзнинг иврит тилида ўзак қисмларга ажратиб, грамматик асосда ўрганиладиган бўлса, «шукроналик»маъноси келиб чиқади», деб таъкидлайди. Яна бир қавлга кўра, Мусо алайҳиссаломнинг «Биз сенга тавба қилдик»сўзларига таянган ҳолда, яҳудий сўзи арабча (ҳода) ўзагидан келиб чиққан бўлиб, «қайтиш» ва «тавба қилиш» маъноларига эга, деб таъкидлайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat