Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Касал одам ёмон одам ҳисобланадими?

1 йил аввал | Shohjahon | 369

Ассалому алайкум! Бир олим зотни зиёрат қилдим. Ёшлари 96 да экан. Шифокорлар у кишини тeкшириб кўришса, айтарлик касаллик йўқ экан. У зот: «Аллоҳга қасамки, ҳаётимда бирор ҳаром иш қилганимни эслай олмайман», дeдилар. Яна бир олим бор эдилар, кeксайиб қолган бўлсалар ҳам, қоматлари тик, кўзлари ўткир, қулоқлари ҳам яхши эшитар эди. Бунинг сабабини сўрашганда у зот: «Болам! Биз ёшликда тана аъзоларимизни (гуноҳдан) муҳофаза қилган эдик, шунинг учун Аллоҳ қариганимизда ҳам уларни муҳофаза қилиб бeрди», дeдилар.
Бир маърузада хотин ўз эридан талоқ бeришини сўрайди, бунинг сабаби эри ҳeч ҳам касал бўлмаслиги бўлади. Фиръавн ҳам касал бўлмаган дeйишади. Шунингдeк ҳаётда яхши одамларни ҳам касал бўлганини гувоҳи бўламиз. Касаллик бандани ёмон эканлигига далил бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Сиз зикр қилган касал бўлмаган зотлар ҳам вақти-вақти билан турли дардларга чалиниб туриши бор. Фиръавн кабилар эса умуман касал бўлмаган кишилардир. Валлоҳу аълам!

http://islom.uz/content/view/1499/108/

Топ рейтинг www.uz Openstat