Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота рози бўладиган фарзанд

1 йил аввал | Ayubjon | 487

Ассалому алайкум! Ота рози бўладиган фарзанд қандай бўлиши керак?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

1). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : ота жаннатга киришдаги энг яхши дарвозадир. (хоҳласанг) Ўша нарсани зоил қил, хоҳласанг уни сақлаб қол. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :  отага итоат қилиш Аллоҳ таолога итоат қилишдир. Отага осий бўлиш Аллоҳ таолога осий бўлишдир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар : “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан амалларнинг энг Аллоҳга маҳбуби қайси – деб сўрадим. У зот “Ўз вақтида ўқилган намоз” дедилар. “Сўнг қайси” дедим.  “ота-онага яхшилик қилиш” дедилар”. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Роббнинг розилиги отанинг розилигидадир, Роббнинг норозилиги отанинг норозилигидадир”. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Учта дуо шак-шубҳасиз ижобаддир. Мазлумнинг, мусофирнинг ва отанинг фарзандига қилган дуоси” дедилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Кимни умри узоқ бўлиши ва ризқи зиёда бўлиши хурсанд қилса, ота-онасига яхшилик ва силаи раҳм қилсин” деганлар. Ота-онага яхшилик қилиш гуноҳларга каффоратдир. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, “Эй Аллоҳнинг расули мен улкан гуноҳ қилиб қўйдим, тавба қилсам менинг тавбам қабул бўладими” деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Онанг борми” дедилар. У “йўқ” деди. “Холанг борми” дедилар. У “Ҳа” деди. “Холанга яхшилик қил(шунда сени гуноҳинг кечирилади)” дедилар. Ота-онага итоатда бўлиш муаммоларнинг ечимига сабаб ва нажот топишга воситадир. Валлоҳу аълам!

http://quran.uz/home/qurani-suhbatlar/554-maqola.html

Топ рейтинг www.uz Openstat