Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳсига масҳ тортиш

12:30 / 26.03.2017 | TOXIROV RIZOMUHAMMAD ABDUKARIM Toxirov Diyor | 2334

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Мен совуқ кунлари хуфтон намозига тахорат олганда махсини кийиб махсини ечмай ухлаб бомдодга тахорат олиб махсига масҳ тортиб бомдодни ўқийман. Шу ишим жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу ишингиз жоиз. Масҳнинг муддати бетаҳоратлик етганидан бошлаб муқимга бир кечаю бир кундуз. Мусофирга уч кечаю, уч кундуз. Бу ҳукмни фуқаҳоларимиз қуйидаги ҳадиси шарифлардан олганлар: عَنْ شُرَيْحِ بْنِ هَانِئٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلْتُ عَائِشَةَ عَنِ الْمَسْحِ عَلَى الْخُفَّيْنِ، فَقَالَتْ: عَلَيْكَ بِابْنِ أَبِي طَالِبٍ فَسَلْهُ، فَإِنَّهُ كَانَ يُسَافِرُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم. فَسَأَلْنَاهُ، فَقَالَ: جَعَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ وَلَيَالِيَهُنَّ لِلْمُسَافِرِ وَيَوْمًا وَلَيْلَةً لِلْمُقِيمِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالنَّسَائِيُّ Шурайҳ ибн Ҳонеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Оишадан махсига масҳ тортиш ҳақида сўрадим. У киши: «Сен Ибн Абу Толибдан сўра, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафар қилар эди», деди. Ундан сўраган эдик: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусофир учун уч кечаю уч кундуз, муқим учун бир кечаю бир кундуз қилганлар», деди». Муслим ва Насоий ривоят қилишган. Муқим одам бир кечаю бир кундуз махсига масҳ тортиши мумкин. У муддат ўтгандан кейин эса, агар таҳорати синмаган бўлса, махсини ечиб, оёғини ювиши шарт. Мусофир одам эса уч кечаю уч кундуз махсисига масҳ тортиб юраверса бўлади. У муддатдан ўтиб кетса, мусофир ҳам махсисини ечиб, оёғини ювиши лозим. عَنْ خُزَيْمَةَ بْنِ ثَابتٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «الْمَسْحُ عَلَى الْخُفَّيْنِ لِلْمُسَافِرِ ثلَاثَةٌ وَلِلْمُقِيمِ يَوْمٌ وَلَيْلَةٌ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Махсига масҳ тортиш мусофир учун уч кун, муқим учун бир куну бир кеча», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat