Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёсин сурасини крилчада ўқиш

1 йил аввал | Нодира | 492

Ассалому алайкум! Азиз устозлар ёсин сурасини китобдан ўқиса бўладими? Чилла ёсин укиш учун кирил алифбосида арабча ёзилган китоблардан фойдаланса бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бирор мутахассисдан тўғри ёки нотўғри ўқиётганлигингизни текширтириб олинг. Чунки араб алифбосида тўрт ҳил “З”, уч ҳил “С” ва уч ҳил “Ҳ”лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бизнинг юртларда ҳам аввалига халқнинг саводини назарда тутиб, «Тафсири Ҳилол»да ҳам Қуръон лафзларини кирилл хатида ёзилган эди. Кейинчалик буни тўхтатилди. Чунки қадимдан уламоларимиз Қуръон калималарини ажам алифбосида ёзишни “Қуръонни таҳриф қилишлик” деб фатво берганлар. Яъни “Қуръон маъноларини бузиш” деганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat