Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Туш ҳақиқатими?

1 йил аввал | Дилмурод | 422

Ассалому алайкум! Бир биродаримнинг эшитишича Устозимиз фазилатли шайх ҳазратларининг ўғиллари тушларида оталарини курган эканлар. У киши оталаридан «Отажон Аллоҳ сизга қандай муносабатда бўлди» деб сўраганлар. Шунда оталари «Сурат» ва «Кийим»нинг кўплигидан қиналаётганлигини айтганлар. Албатта ҳар бир эшитган гап рост бўлавермайди, лекин ушбу гапдан кейин барча суртларини ёқиб ташлаганлар ҳам топилади. Агар бу савол билан шахсий ҳаётга аралашиб хато қилмаётган бўлсам, бундан бирор бир наф ёки ҳикмат олиш мумкин бўлса, ушбу гаплар қанчалик рост ёки ёлғон эканлигини айтсангизлар.


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Бундай туш кўрилмаган, уни Аллоҳдан қўрқмайдиган каззоб одамлар тўқиб чиқаришган. Фото ва видеодан шариатимиз кўрсатмаси асосида фойдаланиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat