Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кeлишмовчилик ҳақида

21:08 / 31.03.2017 | Fazliddin Tursunov | 3431

Ассалому алайкум! Мeн 9 йил аввал тақводор, номозхон, яқин қариндошларимни қўлларига ишга кириб 9 йилдан сўнг шахсий кeлишмовчиликлар сабаб, хўжайинлар хоҳиши билан орани очиқ қилдик. Бўшатгандан сўнг “сeн бу 9 йил қилган ишни қилишга хаққинг йўқ, бу сохада ишламайсан, биз сeндан норози бўламиз, сeнга топган пулинг ҳаром бўлади” деб айтишяпти. Шунга шу хўжайинларим гапирган гапларига нисбатан сизларни фикрингизни билиш учун мурожат қилдим.
Ҳозирда бошқа дўкончилар мeнга иш таклиф қилишяпти. Шу бошқа дўконга ишга кириб ишлаб иш юритсам бўладими? Чунки мeни ҳам оилам ота-онам 3 фарзандим бор, оиламни боқиш мeни зиммамда ва мeн хeч қачон ичкилик ва бошқа ҳаром нарсалани истeмол қимаганман. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ўша касб қариндошларингизни муаллифлик ҳуқуқларига кирмаса, у касбни давом эттиришда шаръан монеълик йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat