Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Табиблар учун мукофот

12:44 / 02.04.2017 | tabib | 3817

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва бизларни ҳам ундан фойдаланишни насиб этсин.  Саволим қуйидагича:
Табиблар баъзан ташхисни ойдинлаштириш учун беморларни текширувларга МРТ, КТ, МСКТ каби хусусий клиникаларга юборишади. Бунда хусусий клиника маъмурияти табибга мукофот сифатида ҳар бир юборилган касалдан маълум миқдорда маблағ ажратишади. Ушбу пулни олиш ҳалолми? Излаш хизматидан бунга ўхшаш савол топа олмадим. Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Табиб, беморга бир неча вариантларни айтса, бемор шулардан бирини танлаш ихтиёри бўлса, шунингдек ўша компания бемор тўлайдиган пулга табибга бериладиган маблағни қўшмаса, беморни алдаш ҳолати умуман бўлмаса жоиз бўлади. Аммо қуйидаги линкда келгани каби ҳолат бўлса, мутлақо мумкин бўлмайди. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/84578

Топ рейтинг www.uz Openstat