Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саждада зикр

11:12 / 08.04.2017 | Камолиддин | 1620

Ассалому алайкум! Дўстим икки сажда орасида 2 марта зикр айтади. Илгари эшитмаган эдим, китобларда ҳам йўқ. Бу мумкинми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Айтганни ҳам айтмаганни ҳам маломат қилинмайди. Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки сажданинг ўртасида икки марта “Роббиғфирлий” деганлари келган. У ҳадисни Абу Довуд, Термизий, Ибн Можа ва бошқалар ривоят қилишган. Мухтасар ва унинг шарҳларида "энг ками шу даражада бўлсин, бундан ками ноқис бўлиб қолади" даражасида амалларни баён қилинган. Масалан "рукуъ ва саждалардаги тасбеҳларни уч марта айтсин ва бу энг ками" дейилган. Яъни уч марта айтса суннат адо бўлади, ундан кўп айтса яхши деганидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat