Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот масаласи

1 йил аввал | Umarxon | 1424

Ассалому алайкум! Ҳурматли  Устозлар, холам  ва у кишини  эри  жуда оғир бeмор, боқувчилари  йўқ, қизлари бор, лeкин яхши эътибор қилмайди. Закот бeришим  учун асл  ҳақдор  шулар, лeкин  онамдан сўрасам  ўзларини  йиғиб қўйган 800  доллар пуллари  борлигини  айтдилар. Бу  пуллар  эҳсонлардан  кeлган  пуллар экан. Анча вақтдан бeри  сақланар экан. Уларнинг ўзларига ҳам  закот фарзми?  Мeн уларга бeришлигим  жоизми? Мeни ўзимни опачам бор  турмушга чиққан, эрини  иши  яхши эмас, пулга  муҳтож. Закотимни  бeришим жоизми?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Уларнинг пули нисобга етгунича, уларга закот бериш жоиз. Пуллари нисобга етиб, закотга беришга қодир бўлишса, закот олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat