Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Буйрак ва қора мағз хакида

10:31 / 13.04.2017 | Visolat | 5555

Ассалому алайкум! «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик балиқ ва чигирткадир. Икки қон эса жигар ва қораталоқдир», дедилар».
Жигар ва қораталоқдан бошқа аъзоларини ейиш мумкунми? Масалан буйраги,
ҳаром мағз ёки қора мағз деб юритиладиган умуртқадаги иликничи?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сўйилган ҳайвоннинг ейиш ҳаром бўлган нарсалари; Ҳанафий мазҳаби бўйича сўйилган барча ҳайвонлардан қуйидаги нарсаларни емоқ ҳаромдир; 1. Эркак ҳайвоннинг закари. 2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги. 3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси. 4. Ҳайвондаги без. 5. Ҳайвондан оққан қон. 6. Ўт пуфак. 7. Сийдик турадиган аъзо. Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг васф қилароқ: «Уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарсалар ҳам нопок нарсалардир. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6621.0

Топ рейтинг www.uz Openstat