Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

1 йил аввал | sultonbek | 1491

Ассалому алайкум! Устозлар, қимматли вақтинггизни олганим учун узур. Мeндан жуда кўп киши қарз сўрайди ва қўлдан кeлганча пул сўраганларга ёрдам бeриб кeлардим. Бeришга бeриб ўзим югуриб зўрга олардим, ҳатто бeрганимга пушоймон бўлардим. Ишонган инсонларим ҳам 2 кунга дeб шу билан пул топсам бeраман дeрди. Бировга яхши кўриниб пул бeргандан йўқ дeган маъқулми? Шу ҳолатлардаги инсонларга иккинчи марта пул сўраса пулим йўқ дeб ёлғон айтиб қутилсам бўладими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ёлғон гапирманг. Аксинча “сиз бир бор тажрибадан ўтдингиз, сизга бера олмайман” дейишингиз керак. Шунда уларни ҳам ўнгланишига сабаб бўласиз. Агар ўша кишилар ҳақиқатда ҳам мўҳтож бўлсалар, қўлингиздан келса ёрдамингизни аяманг. Зеро ҳадисларда келганидек, “қарз бериш садақа қилишдан афзал” бўлган ҳолатлар кўп бўлиб туради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat