Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ

1 йил аввал | abdurohman | 1924

Ассалому алайкум! Ўртоғим хотинига уч талоқ қўйган. Бир домила келиб «Талоқ деган нарса йўқ, қайтадан ярашиб яшайверинглар» деди. Қариндош уруғлар “ана домла айтаябди, ярашинглар” деябди. Уларга тушинтира олмаябмиз. Нима деб жавоб айтса бўлади?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Агар ҳақиқатан шу гапни айтган бўлса, у одам домла эмас экан. Бировни кофирга чиқариш қийин иш, лекин сиз домла деган одам Аллоҳ таолонинг оятини билмасдан инкор қилиб қўйбди. Чунки шариат ҳукмини тан олсаю, лекин унга амал қилмаса уни фосиқ дейилади. Агар қатъий далил билан собит бўлган ҳукмни инкор қилса, кофир бўлади. Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади :

الطَّلاَقُ مَرَّتَانِ فَإِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ وَلاَ يَحِلُّ لَكُمْ أَن تَأْخُذُواْ مِمَّا آتَيْتُمُوهُنَّ شَيْئًا إِلاَّ أَن يَخَافَا أَلاَّ يُقِيمَا حُدُودَ اللّهِ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلاَّ يُقِيمَا حُدُودَ اللّهِ فَلاَ جُنَاحَ عَلَيْهِمَا فِيمَا افْتَدَتْ بِهِ تِلْكَ حُدُودُ اللّهِ فَلاَ تَعْتَدُوهَا وَمَن يَتَعَدَّ حُدُودَ اللّهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ۝


229. Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш сизга ҳалол бўлмас, икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар, мустасно. Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликларидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, уларни бузманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларини бузса, бас, ўшалар, ана ўшалар золимлардир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat