Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Пайғамбарлар сабри тўғрисида

14:46 / 15.04.2017 | Botir | 4910

Ассалому алайкум! Авваламбор қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман. Биламизки ҳамма пайғамбар алайҳиссаломлар сабр бобида энг ибратли бўлишган. Аммо мен Айюб алайхиссаломнинг сабри қиёматгача инсонларга зарбулмасал бўлади, чунки у киши Аллоҳга дуо қилганда сабрнинг энг охирги имкониятигача кутганлар дедим. Менда адашиш борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир пайғамбарнинг қайсидир бир мусибат ёки бир балога сабр қилиш бўлган. Айюб алайҳиссалом берилган дардга сабр қилганлар. Нуҳ алайҳиссалом 900 йил қавмининг жабру жафосига сабр қилганлар. Лут алайҳиссалом қавмининг фаҳшига сабр қилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қисқа умр кўрган бўлсаларда касаллик, озор ва балоларнинг энг қаттиғига дучор бўлганлар. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Балоларнинг энг қаттиғи пайғамбарларга, сўнг даражада уларга яқин, сўнг даражада уларга яқинларига бўлади” деганлар. Шубҳасиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларнинг ичида энг Аллоҳга муқарраб ва суюклиси бўлганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat