Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қанча муддат мумкин

16:01 / 20.04.2017 | Ilhomjon | 5095

Ассалому алайкум! Азиз узтозлар, эр-хотин қанча муддат бир биридан узоқда яшаши мумкин? 4 ойми, 6 ойми? Агарда шу муддатлардан кўпайиб кетса эр аёлининг ҳаққини бажармаган бўладими? Охиратда бунинг учун жавоб берадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларида, кечаси бировга билдирмасдан, шаҳарни айланиб, одамларнинг ҳолларидан хабар олиб юрар эдилар. Кунлардан бир кун бир ҳовлида аёл кишининг ҳижрон ҳақида байт айтаётганини эшитиб қоладилар. Суриштирсалар, у аёлнинг эри Ислом лашкарлари билан урушга кетган экан. Ҳазрати Умар одам юбориб, Ҳафса онамиздан: «Аёл киши эрсиз қанча сабр қила олади?» деб сўратибдилар. У киши: «Тўрт ой», – деб жавоб берибдилар. Шундан кейин ҳазрати Умар аскарликда ҳеч кимни тўрт ойдан кўп ушлаб турмасликка фармон берган эканлар. ("Бахтиёр оила" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat