Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон дуоси

10:33 / 03.05.2017 | Nodirbek | 35496

Ассалому Алайкум. Масжидда азон айтилгандан кейин укиладиган дуони ёзиб юборинг, илтимос. Интернетда хамма сайтларига кирсам хаммасида хар хил ёзилган, балки мен яхши карамагандирман. Сизлар юворсангиз кунглим ток ёдлардим.



«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا

Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким азонни эшитганидан кейин «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит-тааммати вас-солатил қоимати аати Муҳаммадан ал-васийлата вал фазийлата вабъасҳу мақоман маҳмудан аллазии ваъадтаҳу», деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлур», дедилар». 

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадиси шарифда келган дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Робби! Муҳаммадга Василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг унга ваъда қилган мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин».

«Васила» жаннатдаги олиймақом манзила эканлиги ҳадисда зикр қилинди.

«Мақоми Маҳмуд» – мақталган мақом эса Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган. Мақоми Маҳмуд – буюк шафоат мақомидир.

Демак, қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлайлик, десак, азондан кейин ушбу дуони ўқиб юришимиз керак бўлади. Бошқа бир ривоятда «иннака лаа тухлифул мииъаад» қўшимча қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat