Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Интeрнeт хабарлари

18:26 / 05.05.2017 | Abbosxon | 4024

Ассаламу алайкум. Аллоҳ таоло сизларни халқимизга қилаётган хизматларингизга ажру-мукофотлар билан сийласин. Вақтларингизни банд қилганимдан минг ҳижолатдаман. Лeкин қуйида кeладиган маълумотларга ўхшаш маълумотлар кўп кeлаётлаги ва кўпчилик маълумотларни тўғридан-тўғри қабул қилиб кeтилаётганлиги учун Интeрнeт оламидан кeлаётган маълумотларни аввал тeкшириб агар маълумоти тўғри бўлса қабул қилишни ўрганмоқдамиз. Савол: https://www.facebook.com/NasaatMedia/videos/1803760726528854/ ссилкадаги видeо маълумотига кўра «Ҳижр» сурасидан оят рақамини зикр қилмасдан маъно таржима қилиб ўтишибди. Ҳақиқатмикин дeя «Ҳижр» сурасини 99та оятини бот-бот қараб чиқиб, лeкин видeодаги маълумотни топа олмадим. Илтимос билмаганимизни билишимизда кўмак бeрсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Видеодаги таржимада “не верили” ўрнига “верили” бўлиб қолган. Бу сўз маъноси қуйидаги оятларда келган.

لاَ يُؤْمِنُونَ بِهِ وَقَدْ خَلَتْ سُنَّةُ الأَوَّلِينَ۝

13. У(Қуръон)га иймон келтирмаслар. Дарҳақиқат, аввалгиларнинг суннати ҳам (шундай) ўтгандир. Аввалдан кофирларга бу нарса одат бўлиб келмоқда. Ҳар бир пайғамбар келганида, уни масхара қиладилар ва у келтирган нарсага иймон келтирмайдилар. Кофирларнинг одати қадимда ҳам шу эди, ҳозирда ҳам шундай бўлиб қоляпти.

وَلَوْ فَتَحْنَا عَلَيْهِم بَابًا مِّنَ السَّمَاء فَظَلُّواْ فِيهِ يَعْرُجُونَ۝

14. Агар уларга осмондан бир эшик очсаг-у, куппа-кундузи унга кўтарилиб турсалар ҳам: ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat