Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот масаласи

1 йил аввал | Olim | 1463
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Ман 2014 йилда тижорат қилиб қарзга кириб қолдим. 2015 йил Рамазон ойида қариндошимиз кимдан қанча қарзинг бор рўйхат бер деб қолди ман рўйхат бердим. Орадан бир мунча вақт ўтганидан кейин билдимки у инсон акам билан бориб мани қарзларимни маълум қисмини тўлаб берибди. Ман у инсон қанча пул берганини билмиман. Саволим у инсонни закоти адо бўлдими? Агар адо бўлмаган бўлса ман нима йўл тутай? У инсон билан қарз олди берди шартнома қилиб закотни ҳақдорга беришини айтсаммикин?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Агар сиз бир оғиз “мени қарзимни узинг” деганингизда эди, сиздан қарз, ундан закот соқит бўлар эди. Улар сизни қарзингизни тўлаган кишилар олдига закот деб берган миқдорча пулни олиб боринг ва уларга қарзим деб беринг. Ўтган йили мени номимдан олганларингизни қайтаринг дейсиз. Улар ўтган йилгини эмас, сизни қўлингиздан олиб турган пулни ҳам қайтариши мумкин. Пулни олиб акангиз билан борган инсонга “закотингиз адо бўлмаган экан” деб пулларни беринг. Кейин у одам сизга қарзларинги узиб юбор деб қайтариб берса, жоиз. Валлоҳу аълам!

http://fiqh.uz/index.php/ibodat/roza/697-arzdorning-zakoti

Топ рейтинг www.uz Openstat