Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шу ростми?

1 йил аввал | Muxammadibrohim | 1337

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир инсондан эшитдим, бир инсон вафот қилса у ўлгандан кeйин уни яқинлари ҳам кeтма кeт вафот қилишса ўша инсоннинг оёғлари чалмашиб қолган, шунинг  учун кeтма кeт яқинлари ўляпти дeган гапни эшитдим. Шахсан мeн бу гапга умуман ишонмайман. Шунга сизлардан сўрашни лозим топдим.
2). Маййитни қабрга қўяётганда икки оёғлари орасига ғишт қўйишади. Буни сабаби нимада?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида марҳамат қилади :

وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌ فَإِذَا جَاء أَجَلُهُمْ لاَ يَسْتَأْخِرُونَ سَاعَةً وَلاَ يَسْتَقْدِمُونَ۝


34. Ҳар бир уммат учун муддат бор. Бас, қачонки уларга муддатлари келса, бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар.
Дунёга келган ҳар бир шахснинг белгили ажали бўлиб, ўша ажал келганда, бу дунёни албатта тарк этиши ҳақиқат. Шунингдек, оламдаги ҳар бир уммат – халқ ва қавмнинг ҳам белгили ажали бор. Бу ажал муқаррар суратда, ўз вақтида келади. Уни на бирор соат олдинга, на бирор соат ортга сура оладилар. ("Тафсири ҳилол" китобидан).

Ўлимни бундан бошқа нарса туфайли деб билувчиларнинг иймонида нуқсон бўлиб қолади. Гўёки Аллоҳ таолонинг юқоридаги оятига иймон келтирмаган бўлиб қоладилар.

2). Маййитни ўнг тарафи ила юзини қиблага қаратиб ётқизилади. Чалқанча ётқизиб, юзининг ўзини қиблага қаратиб қўйиш ила суннат адо бўлмайди. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat