Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибомасми?

11 ой аввал | Nodir.Ali | 1494

Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар, хозирда чет элда яшаб ишлаб юрибман. Бу ерда кредит карта ишлатаман. Бу картадан савдо қилсанггиз ҳам, қилмасанггиз ҳам ойига 1 доллардан ҳисоблаб, йилнинг бошида 12 доллар хисобимдан ечиб олади. Бу карта ёрдамида савдо қилсанггиз 1 ойдан 5-6 ойгача ҳатто катта суммаларни  20 ойгача фоизсиз бўлиб-тўлаб борса бўлади. Асосан катта суммалар учун ишлатаман. Саволим шу картани ишлатиш жоизми? Агарда фоиз тўламай ишлатишни иложи бўлса? Кейин агар шу картани чет давлат интернет магазинларидан савдо қилиш учун ишлатсам маълум фоиз қўшиб тўлаш керак экан. Бу холат ҳам рибога кирадими?


"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Фоиз тўласангиз жоиз бўлмайди. Бунда келишилган муддат ичида қайтармасангиз фоиз тўлаш бор. Мабодо муддат ичида тўлаб фоиз бермаган тақдирда ҳам шартномадаги рибога рози бўлиб имзо қўясиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat